Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги №-PF-5887 сонли “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги №-PF-5924 “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ижросини тўла таъминлаш ва Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабига қабул имтихонлари учун селекция ишларини амалга ошириш мақсадида, Вилоятимиздаги 2010-2011 йилда туғилган Умумталим мактаби ўқувчилари ва Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари тарбияланувчилари ўртасида “Спортни сев ва спорт билан яша!” шиори остида “Келажак юлдузлари” футбол мусобақасининг вилоят босқич ўйинлари давом этмоқда.

Бугунги футбол фестивалига “Навбаҳор лочинлари” профессионал футбол клуби бош мураббийи Виктор Жалилов, клубнинг Руминиялик мураббийси Аугустин Чиритса, Мустафо Байрамов, Шерзод Жўраев, Денис Тойменсовлар ташриф буюриб футбол маҳорат мактабига иқтидорлиларни саралашда ўз фикр ва тавсияларни беришди ва футбол мактаби мураббийлари билан ҳамкорликда ишлаш борасида режалар тузишди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.