Effect.uz ахборот агентлигига Тошкент вилояти Бекобод тумани Навоий жамоа хўжалигида истиқомат қиладиган Юсуповлар оиласидан мурожаат келиб тушган эди.

Унинг қисқача мазмуни шундан иборатки, уларга маҳалла ишларида фаол иштироки ҳамда пахта йиғим – теримида мунтазам қатнашиб келаётганликлари ҳисобига фуқаро сифатида якка тартибида қурилишлар учун ер ажратилган.

Аммо, бунга қарийб 10 йиллар бўлганлигига қарамай, Х.Абдуалиев исмли шахс бошчилигидаги оила уларнинг ерларига эгалик қилишни истаб мунтазам босим ўтказиб келган ва шу йилнинг 10 июнь куни Абдуалиевлар оиласи Юсуповларнинг янги қурилаётган уйига бостириб келиб, уларни уриб тан жароҳати етказиши оқибатида, Юсуповлар оиласининг 4 нафар аъзоси оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Мазкур воқеа юзасидан тайёрланган видео ва чоп этилган мақола юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ўз муносабатини билдирди.

“Effect.uz ахборот агентлигининг телеграмдаги сахифасидаги “Ўчир камерангни!” – Бекободда 4 киши ўласи қилиб калтакланган. Орасида “кома”га тушгани ҳам бор…”, – дея чиқарган мақоласига Бекобод тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий муносабати:

Қуштамғали маҳалласида Юсуповлар ҳамда Абдуалиевлар оилалари ўртасидаги жанжалда танжарохати етказганларга нисбатан эҳтиёт қамоқ жазоси қўланилган ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Суриштирув натижаси ҳамда Суд жараёнлари ниҳоясига етгандан сўнг қўшимча ахборот берилади” – дейилади ҳокимлик баёнотида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.