Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкил этилган очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Палата томонидан ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари ташкил этилиб, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилгани қайд этилди. Марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилгани, уларнинг 95 фоизи бепул хизматлар ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

Савдо-саноат палатаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонининг масъул  ходимлари ва  тадбиркорлар иштирок этган очиқ мулоқотдан қуйидагилар маълум бўлди.

2017-2021 йиллар мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган;

Палата ҳузурида “Тошкент халқаро арбитраж маркази” ўз фаолиятини бошлаган;

ҳудудларда тадбиркорларга кўмаклашиш мақсадида барча туман ва шаҳарларда Тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари очилган;

марказлар томонидан тадбиркорларга 600 мингдан ортиқ бизнес-хизматлар кўрсатилган;

Палата томонидан 14 та ўқув маркази фаолияти йўлга қўйилган;

140 мингдан ортиқ ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, бизнесга йўналтирилиши мақсад қилинган;

ўтган давр мобайнида Палата ҳузурида “Туркия иқтисодиёт ва технологиялар университети”нинг Тошкент филиали ташкил этилган;

хорижий мамлакатлар Палаталари билан 18 та меморандум ва ташкилотлар билан 71 та ҳамкорлик битимлари тузилган;

Реклама ҳуқуқи асосида

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *