Ўрта Чирчиқда шифокорларни мажбуран кўча тозалашга чиқарган 55-поликлиника раҳбари жарима тўлайдиган бўлди. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқ орқали “Шифокорларни қадрига етмаган юрт!” сарлавҳаси остида чиқарилган хабар бўйича Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 15-июнь куни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани тиббиёт бирлашмаси 55-сонли оилавий поликлиникаси раҳбари томонидан 7 нафар ходимни поликлиника ҳудудини тозалаш ишларига мажбуран жалб этган.

Шу сабабли, поликлиника раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1 қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *