Қарши давлат университети ҳамда Венгриянинг Этвош Лоранд (Eötvös Loránd University) ва Сечени Иштван (Szent István University) университетлари билан халқаро ҳамкорлик бўйича шартномалар имзоланди. Бу ҳақида Zamon хабар бермоқда.

Унга кўра, ОТМлар ўртасида профессор-ўқитувчилар, талабалар алмашинуви, ҳамкорликда тадқиқот лойиҳаларини ўтказиш, қўшма таълим дастурлари, маърузалар ва симпозиумлар ташкил этиш, ўқув маълумотлари ва материаллар алмашинуви йўлга қўйилади.

Маълумот учун, Этвоша Лоранд Университети дунё миқёсида топ 5% кирган. Академик фаолияти 1635 йилда бошланган. Нуфузли таълим даргоҳларида ҳозирда 22 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Шундан 4% хорижликлардир. Уларга 1400дан кўпроқ ўқитувчи профессорлар дарс беришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *