Ишончли манбаларнинг хабар беришича, Яйпаннинг «Турон» клубини полшалик Богуслав Баниак бошқариб келаётган эди. Маълум бўлишича, «Турон» клубига янги мураббий тайинланган. Эндиликда «Турон» бош мураббийи этиб Игор Шквирин тайинланди.

«Турон» бош мураббийи этиб тайинланган Игор Шквирин айни пайтгача АГМК клубида селекционер мураббий сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Маълумот учун, айни пайтда «Турон» Coca Cola Суперлигаси турнир жадвалида 10 турдан сўнг 3 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган Яйпанликлар жамоаси сўнгги ўринда бормоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *