Бухоро марказий деҳқон бозорида сотувчи аёллар жой талашиб ўзаро жанжал қилишди. Ушбу видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.  Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқди.

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 22 июнь куни соат 10:05 ларда Бухоро шаҳар марказий деҳқон бозорида фуқаролар М.З. ва Ш.Ф. лар ўртасида сув ва мева махсулотларини сотиш учун жой талашишлари оқибатида жанжал келиб чиққан ва ушбу тортишув атрофдаги фуқаролар томонидан видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган хабар Бухоро шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмидаги Шакл-2 китобида қайд қилиниб, ҳозирги пайтда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *