Европа чемпионатида гуруҳ босқичи якунига етмоқда. Ҳозирда гуруҳ босқичи “А”, “B” ва “C” гуруҳларида ўз якунига етди. Ушбу гуруҳлардан Италия ва Уэльс “А” гуруҳидан, Бельгия ва Дания “B” гуруҳидан, Нидерландия ва Австрия эса “C” гуруҳидан биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган нимчорак финалга йўл олишди.

Нимчорак финалга чиққан жамоаларнинг рақиблари секин-аста аниқ бўлмоқда. Ҳозирда аниқ бўлган жуфтликлар: Уэльс – Дания ҳамда Италия – Австрия терма жамоалари кейинги босқичда ўзаро куч синашишади.

Уэлс терма жамоаси “А” гуруҳидан ўрин олган эди. Улар ушбу гуруҳда Италиядан кейин иккинчи ўринни эгаллашган ҳолда гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашди. Уэльсга гуруҳ босқичида бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этган ҳолда 4 очко тўплаб кейинги босқичга йўл олди. Уларга кейинги босқичда “B” гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Дания терма жамоаси рақиблик қилади.

Дания терма жамоаси учун Европа чемпионати жуда ҳам оғир бошланди. Сабаби данияликларнинг тажрибали футболчиси Кристиан Эриксен биринчи турда юрак хуружи билан касалхонага ётқизилди. Данияликлар  кейинчалик ўзларига келиб, гуруҳ босқичини ижобий натижа билан якунлашди. Улар гуруҳда Уэлсга ўхшаб бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият қайд этишди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқишди.

Италия терма жамоаси мусобақа бошланишидан аввал фаворитлардан бири сифатида кўрилаётган эди. Итальянлар бу тахмин тўғрилигини исботлаб қўйишди. Улар гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлашди. Манчини шогирдлари гуруҳдаги уч баҳсни ҳам ғалаба билан якунлашди ва 1\8 финалда Австрия билан куч синашадиган бўлди.

Австрия терма жамоаси EUROда “C” гуруҳида иштирок этди. Улар гуруҳ босқичида икки ғалаба ва бир мағлубият билан жуда яхши иштирок этишиб, 6 очко билан Нидерландиядан сўнг иккинчи ўринни эгаллаган ҳолда гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашди.

Нидерландия терма жамоасининг ҳозирча рақиби маълум эмас, сабаби қолган уч гуруҳнинг 3-тур учрашувлари бўлиб ўтгани йўқ. Нидерландияга нимчорак финалда “D”, “Е” ва “F” гуруҳларида энг яхши учинчи ўринни эгаллаган жамоа рақиблик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.