Ижтимоий тармоқларда “Дарахт кесилганига чора кўриладими?” мавзусида тарқаган хабарга Фарғона вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Хабарда Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги  “Б.Марғилоний” МФЙ яқинидаги “Оқмасжид” қабристони олдидан бир неча йиллик тут дарахти тагидан кесиб ташланганлиги тўғрисида мурожаат қилинган.

Жорий йилнинг 19 июнь куни Марғилон шаҳар давлат инспекторлари томонидан хабарда кўрсатилган манзилга бориб ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар натижасида шу нарса аниқландики, ҳақиқатдан ҳам мазкур ҳудудда бир туп кўп йиллик тут дарахти остидан кесиб ташланган.

Тезкор суриштирувлар натижасида мазкур дарахтни Марғилон шаҳар Ат-Термизий кўчасида яшовчи фуқаро A.Д. томонидан кесилганлиги аниқланиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиб, 1225000 сўм миқдорида жарима белгиланиб, табиатга етказилган зарарни аниқлаш бўйича хужжатлар “АгроПилла” МЧЖга тақдим этилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *