Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ғаллаорол тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.И. бошқа бир фуқаро Ў.нинг ишончига кириб, унинг фарзандини Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, Қораўзак туман бўлими томонидан ҳам ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Қорақалпоқ давлат университети ассистенти Р.Н. фуқаро Н.ни ушбу университетнинг Архитектура факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 25 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳам юқоридаги Жиноят кодекси фирибгарлик айблови асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *