Жорий йилнинг 24 март куни Фарғона вилоятининг туман ва шаҳарларида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, никоҳдан ажратиш, тадбиркорлик субъектлари иштирокидаги низолар ҳамда фуқароларнинг мурожаатлари кўпайган маҳаллалар, туманларда профилактика ишларини жонлаштиришга қаратилган сайёр қабулларни ташкил этиш масаласида Фарғона вилоят судининг раиси вилдоят маъмурий суди раиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Бошқармаси бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилоятидаги Халқ Қабулхонаси мудири иштирокида тасдиқланган режа ижроси юзасидан жорий йилнинг 19 июнь куни сайёр қабули бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилоят судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Қабулга Фарғона вилоят судининг раиси Ш.Камолов раислик қилиб, Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Фарғона, Қува, Қўштепа, Тошлоқ ва Ёзёвон туманларига қарашли маҳалла фуқаролар йиғини биноларида сайёр қабуллар ўтказилиб, 91 нафар фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган 91 нафар фуқароларнинг 63 нафари суд-ҳуқуқ масалаларида, 28 нафари ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалаларда мурожаат қилинди.

Ўрганишлар давомида 59 та масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилиб, шундан, 28 та мурожаатлар тегишли идораларга йўналтирилди. Шундан 4 нафар шахсларга нисбатан ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиб, тайинланган жазо турлари ЖКнинг 73-моддаси тартибида муддатидан олдин шартли равишда озод қилиниб ижобий ҳал қилинди.

Қабулда туман (шаҳар) прокуратураси, ИИБ, МИБ, Халқ қабулхона, туман (шаҳар) ҳокимияти вакиллари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ҳамда МФЙ раислари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб, фуқароларни қизиқтирган масалалар юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек 7 нафар фуқаролар томонидан оғзаки ташакуррномалар билдирилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *