Депутат Расул Кушербаев Отабек Сатторий суд ишининг Самарқанд вилояти судъялари томонидан Самарқандда эмас, Сурхондарёда ўтказилиши борасида ўз фикрларини билдирди.

Суд Самарқанд вилояти судъялари томонидан Самарқандда эмас, Сурхондарёга бориб ўтказилиши жуда ғалати. Одатда ҳар бир суд ишни ўз ҳудуди, ўз биносида ўтказади.

Айнан Сурхондарёдаги амалдорларни танқид қилиб келган блогерга Сурхондарёда ўқилган суд ҳукми юзасидан жамоатчиликда турли гап-сўзлар кўпайган. Ишнинг бошқа ҳудудда ўтказилишидан мақсад ҳам жамоатчилик олдида аслида сурхондарёлик амалдорларнинг турли таъсирларидан холи, ҳолис ўтишини кўрсатиш эди. Лекин не ажабки самарқандлик судъялар ўз идорасини ташлаб Термизга борса. Бунга нима мажбур қилди экан?

Афсуски бизнинг айрим “жуда мустақил судлар” жамоатчиликнинг ишончни сўндириш йўлидан оғишмай кетишмоқда. Масалан менда.

Шу жойига “Кичкина табиб” фильмида “ҳамма судъяларинг чангалимда”, деган бойвоччанинг  уйида касал ётган неварасини даволаш учун айтган қуйидаги жумлалари ҳаёлни банд этаяпти: керак бўлса бутун болнисани шу уйга кўчириб келаман…

Керак бўлса Олий судам боради, шундайми?” – дея ўз телеграмдаги саҳифасида ёзиб қолдирди Кушербаев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *