Фарғона туманида четдан ноқонуний олиб кирилган тамаки ва алкогол маҳсулотларини сотган фуқаро ушланди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. харидор З.га айланма йўллар орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган акциз маркасиз 3000 қути “Milano” номли тамаки ва 4 дона “Кара балта” номли алкоголли маҳсулотларини жами 3000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *