Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Шаҳрисабз шаҳар бўлимининг тегишли қарорига асосан жорий йилнинг 18 июн кунидан бошлаб, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиали 14 кунлик масофавий (онлайн) таълимга ўтказилди. Бу ҳақда “Nasafnews” олийгоҳ ахборот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, филиалдаги ўқув жараёнини масофавий шаклда ташкил этиш бўйича барча шароитлар яратилган бўлиб, дарслар ва якуний назоратлар белгиланган вақтларда ўтилиши таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети 14 кунлик масофавий(онлайн) таълимга ўтказилганди. Бундан ташқари, Қарши шаҳар мактабгача таълим бўлимининг 11 нафар ходимида коронавирус чиқди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *