Депутат Расул Кушербаев Судялар олий кенгали раиси Холмўмин Ёдгоровни “номард” деб атади.

“Бу инсонни прокурор, терговчи ё ҳоким деб ўйламанг. У вақтда у киши Олий суд раисининг ўринбосари, мустақил, холис суд ҳокимиятининг вакили эди. Энди эса Судъялар Олий Кенгашига раислар.

Бу киши ўшанда судъялик обрўсини “пачоқ қилиб”  айбсизлик презумциясигаям қарамай, тергови тугамаган, суд баҳо бермаган Бўстонлиқдаги бир гуруҳ фуқароларни ноқонуний уй қурган, сохта ҳужжат тайёрлаган, деб шу йўл билан ўзининг қуйи судларига “яширин кўрсатма” берворгандилар. Ана мардлик.

Хуллас “Узавто” ва  ДСҚдан кейин улар ҳам устимдан этика комиссиясига шикоят қилибди. Сабаби мен улар раҳбарлик қилаётган Кенгашни 2 дақиқаю 24 сонияда тўққиз марта номард дегандим. Яхшиям “ҳамманг бир тийинсан” демабман.

Айтганча айбсизлик презумциясига амал қилмагани, этикани бузгани учун Х.Ёдгоровга ўшанда Судъялар Олий кенгаши мард бўлиб чора кўрганмикан. Ё мардлик қилолмаганми?

Шу 9 рақами ўхшамаяптида, 10 бўлса кўпиртириб янаям “тепа”га шикоят қилса зўр чиқади. Шунга яна бир марта номард десам нима бўпти” – дейди Кушербаев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *