Хоразмда 33 ёшли аёл ўз рафиқасига буйрагини берди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг малакали мутахассислари томонидан марказнинг вилоят филиалида хоразмлик шифокорлар билан биргаликда буйрак трансплантацияси  амалиётини  муваффақиятли ўтказилди.

Тиббиёт фанлари доктори Фарҳод Хаджибаев раҳбарлик қилган амалиёт жараёнлари қарийиб беш соат давом  этди.

Боғот туманилик  33 яшар Юлдуз Рўзметова  ўз турмуш ўртоғи 36 яшар Мардон Полвоновга  бир буйрагини берди. Ҳозирда уларнинг аҳволи яхши.

“Марказимиз томонидан  қисқа вақт ичида 137 марта ўтказилаётган бундай ноёб амалиёт  илк бор вилоятда бажарилиши тарихий аҳамиятга эга”, — дейди марказ  бош директори Даврон Туляганов.

“Турмуш ўртоғим бир йилдан буён гемодиализ муолажаси олиб келади. Туманимиз вилоят марказига узоқлиги бизга анча ноқулайлик туғдирарди. Ҳатто хорижга бориб даволатишга ҳам рози эдик. Дунёда фалон пул турадиган амалиёт вилоятимизнинг ўзида бепул амалга оширилганидан хурсандмиз.

Насиб қилса, икки фарзандимизни ҳам зиёли, эл-юрт корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаймиз. Орзуим ўз турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан бахтли яшашдир”, — дейди Юлдуз.

Шу кунларда мазкур филиалда  иккинчи ноёб амалиётга тайёргарлик кўрилмоқда

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *