Навоий вилояти Ички ишлар бўлими Ғозғон шаҳрида отасининг дафн маросимидан қайтаётган ўғилнинг тошбўрон қилинганлиги юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 16 июнь куни тахминан соат 08:00лар атрофида Ғозғон шаҳрида яшовчи Зиёдуллаев Охун отаси Н.Жни дафн маросимида уйига қайтаётган вақтида кўчада фуқаро Р.Оқназарова билан аввалдан бўлган келишмовчилиги сабаб ўзаро оғзаки тортишишган. Шундан сўнг, Р.Оқназарова ушбу холатни турмуш ўртоғи С.Избасаровга айтиб беради.

С.Избосаров, Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовлар холатга ойдинлик киритиш мақсадида О.Зиёдуллаев билан гаплашиб олмоқчи бўлади.

Аммо О.Зиёдуллаев уйига кириб қариндошлари билан қайтиб кўчага чиқиб С.Избосаров, М.Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовлар билан жанжаллашиб бир-бирларига тош отишади. Натижада О.Зиёдуллаев ва М.Ёрқуловлар тан жароҳати олиб тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилишган.

Мазкур ҳолат Ғозғон шаҳар ИИБ Навбатчилик қисмида қайд қилиниб фуқаролар О.Зиёдуллаев, С.Избосаров, М.Ёрқулов ва Ҳ.Рустамовларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ҳеч қайси ҳолат ёки ноқонуний ҳаракат қонун назоратидан четга қолмайди, ҳуқуқбузарларга эса қонуний чора кўрилиши таъминланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *