Бугун 17 июнь куни Фарғона тумани Дўстлик МФЙ Нилуфар кўчасидаги уйларнинг бирида 50 метр чуқурликдаги қудуқни тозалаш мақсадида тушган фуқаро С.С.нинг бошига ичида турпоқ тўла темир челак тушиб, воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда. 

Ушбу ҳолатга аниқлик киритилганда, уй эгаси С.С. томонидан қудуқни тозалаш ишлари олиб бораётган вақтда, темир челак арқони узилиб кетган. Бошидаги ҳимоя каскаси борлигига қарамасдан фуқаро оғир тан жароҳати билан ҳалок бўлган.

Ҳодисани кузатиб турган фуқаро Р.Т. ёрдам бериш мақсадида чуқурликка тушади ва қайтиб чиқолмаган.

Мазкур вазият юзасидан вилоят ФВБ ходимлари зудлик билан белгиланган манзилга етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида, қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида 50 метрлик қудуқдан 2 нафар фуқаро олиб чиқилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *