Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, ўз автомашинасида йўл ҳаракати қоидасини бузиб, ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган Ў.С. ўзини ички ишлар органларида узоқ йиллар хизмат қилиб, сўнгра нафақага чиққан майор сифатида таништиради ва йўл патруль хизмати инспекторига 2014 йил 23 майда Ўзбекистон Республикаси ИИВ МИБ раҳбари томонидан берилган, №3817 гувоҳномани кўрсатади.

ЙПХ ходими ушбу гувоҳноманинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиб, ҳужжатни архивдан текшириш учун вилоят Ички ишлар бошқармасига билдирган. Ҳолат юзасидан ўтказилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида бундай гувоҳнома йўқлиги маълум бўлган.

Ўрганишлар давомида Ў.С. нинг  2004 йилдан буён “Агробанк” Қоракўл тумани филиалида юрист-консульт вазифасида ишлаб келаётгани аниқланган.

Шунингдек, суриштирув ҳаракатлари давомида Ў.С.нинг ҳақиқатдан ҳам 1998-2004 йиллар мобайнида вилоят ички ишлар органларининг турли вазифаларида хизмат қилганлиги ва 2004 йилда хизматга нолойиқ ҳатти-ҳаракатлари сабаб ишдан бўшатилгани ҳам ойдинлашган.

Ҳозирда фуқаро Ў.С.га нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *