Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан Алишер Абдулахатович Қодиров Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда бошқарма матбуот котиби Effect.uz`га маълум қилди.

Алишер Қодиров 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1994 йилда Самарқанд молия техникумини, 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини, 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У солиқ органларидаги фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқ тушумларни жамлаш ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *