Қарши шаҳар “Табассум” МФЙда яшовчи Х.Б. Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 07 июнь куни соат 06:30ларда шаҳардаги “Алишер Навоий” номли истироҳат боғида ободонлаштириш ишларини бажараётган вақтида олдига маҳалладоши муқаддам судланган К.Б ва шаҳарнинг 3-митти туманида яшовчи муқаддам судланган К.Б.лар спиртли ичимлик ичиб келиб, уни уриб чўнтагидаги 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy 4” русумли телефонини тортиб олганлигини маълум қилган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

Бу камлик қилгандек, талончилар шу куни соат 11:00ларда шу истироҳат боғида Қарши тумани “Пахтазор” МФЙда яшовчилар Қ.Д.нинг 280.000 сўмлик велосипеди ҳамда вояга етмаган М.С.га тегишли бўлган 300.000 сўмлик велосипедини очиқдан очиқ тортиб олиб кетган.

Талончилардан фуқароларнинг мол-мулклари далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *