Интернет ижтимоий тармоқларида «икки фуқаро жанжаллашиб, бир-бирига зарар етказганидан сўнг, фуқаронинг профилактика инспектори устидан прокуратурага йўллаган мурожаати акс этган» хабар юзасидан Қашқадарё вилоят ИИБ Ахборот хизмати муносабат билдирди.

2020 йил 5 октябрь куни фуқаро Ғ.М спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Қарши тумани Дашт МФЙ, Мустақиллик кўчасидан яшаш хонадонига қараб кетаётган вақтида фуқаро Қ.У билан ўзаро гап талашиб, бир-бирини ҳақоратлаган, Қ.У фуқаро Ғ.Мга қарата тош отиб, уни қадрини камситувчи сўзларни айтиб яшаш хонадонига қараб қочиб кетган, фуқаро Ғ.М фуқаро Қ.Унинг кетидан унинг яшаш хонадонига бориб, уйига кирмоқчи бўлганида, фуқаро Қ.У эшикни ёпиб олганлиги, Ғ.М эшикни очмоқчи бўлганида Қ.Уни турмуш ўртоғи олдига чиққан, спиртли ичимлик таъсирида бўлган Ғ.М эшик ойналарини синдирганлигини Қ.Уни турмуш ўртоғи видео тасвирга олган.

Фуқаролар Қ.У ва Ғ.Млар мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилишган. Уларнинг мурожаатлари Қарши тумани ИИБ навбатчилик қисмидан белгиланган тартибда қайд этилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари Қарши тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори лейтенант Ш.Маҳмудов томонидан олиб борилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида Қ.У МЖтКнинг 183-моддаси ва Ғ.М МЖтКнинг 183-моддаси ва 61-2-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилиб, тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани Маъмурий судига юборилган.

Қарши тумани маъмурий суди томонидан Қ.У.га нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлса, Ғ.М.га эса беш сутка маъмурий қамоқ ва 669.000 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Шундан сўнг. фуқаро Қ.У профилактика инспектори Ш.Маҳмудов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб, Қарши тумани прокуратурасига йўллаган мурожаатига асосан, Қарши туман ИИБ масъул ходимлари томонидан ўтказилган хизмат текшируви якунига кўра, лейтенант Ш.Маҳмудов ва бошқаларнинг хатти-ҳаракатларида интизом бузилиши ҳолатлари аниқланмаган ҳамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо беришлик учун Қарши тумани прокуратурасига юборилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *