Радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилиши бошланганлиги ҳақида хабар берилган эди. Яна 4 та ҳудудда радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди.

Булар:

Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

Қашқадарё вилояти, Муборак туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

Қорақалпоғистон Республикаси, Қонликўл туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 3 та интеллектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;

Тошкент вилояти, Оққўрғон туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 2 та интеллектуал видеокамера ва 3 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.

Яқин фурсатларда бошқа ҳудудлардан ҳам бу сингари ҳуқуқларнинг савдога чиқарилиши кўзда тутилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *