Амазон асосчиси Жеф Безос томонидан яратилган Blue Origin космик компанияси Безос ва унинг укаси Маркни космосга олиб чиқадиган New Shepard кемасидаги жойни аукционга қўйди. Бу ҳақида Blue Origin`нинг твиттердаги расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Кемага чипта 28 миллион долларга сотилган ва компания ғолиб номини яқин ҳафта ичида эълон қилишини маълум қилган. Шунингдек, Blue Origin экипажнинг тўртинчи ва сўнгги аъзоси ким эканлигини эълон қилади.

Blue Origin`нинг маълум қилишича, New Shepard бортидаги ўрин учун кимошди савдоси май ойида бошланган ва унда 159 мамлакатдан, тахминан, 7,6 минг киши қатнашган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *