Россиянинг Омск вилоятида эр ўзининг 15 ёшли қизини ўлдирди, рафиқаси ва ўғлига оғир тан жароҳати етказди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълум бўлишича,  ушбу воқеа Омск вилоятининг Таврический туманидаги Пристанскоэ қишлоғида содир бўлган.

Айтилишича, эркак ҳеч қандай сабабсиз хотини ва фарзандларига пичоқ билан ҳужум қилган ва натижада 9-синфда ўқийдиган қизи ҳалок бўлган, унинг ўғли ва рафиқаси эса тан жароҳати олган.

Гувоҳларининг хабар беришича, жиноятдан кейин эркак ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, аммо шифокорлар уни қутқаришга муваффақ бўлишган.

Вояга этмаган қизни ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ҳибсга олинган. Ҳозирда у ва унинг рафиқаси касалхонада”, – дейилади агентлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида истиқомат қилувчи фуқаро маст ҳолатда уйига бориб, онасини арматура билан урган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *