Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми коронавирус пандемияси сабабли фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони қарори эълон қилинди.

Жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланди. 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, бу йилги Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистон ҳукумати Ҳаж ва Умра сафарларини бошлашга оид хабарларга муносабат билдирган эди.

“Таъкидлаш керакки, Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва Умра вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва хизмат кўрсатиш маркази ҳам айни кунларда ижтимоий тармоқларда Ҳаж мавсумини ўтказишга рухсат берилгани, унга хориждан 45 минг нафар зиёратчи қабул қилиниши ҳақидаги хабарларга раддия бериб, ‘Ҳаж – 2021’ мавсумини ташкил қилиш ва четдан ҳожилар қабул қилишга доир ҳукумат қарори кейинроқ эълон қилинишини маълум қилди”, дейилади муносабатда

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *