3 июнь куни Риштон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бўжай маҳалласи ҳудудида яшовчи М.А.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 110 туп кўкнор ва 18 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Маълумот учун, тақиқланган экинларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *