Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашуви арафасида NBC News телеканалига 90 дақиқалик интервью берди.

Суҳбат давомида NBC мухбири Кейр Симмонс Путинга  “сиз қотилмисиз?” деб сўраган ҳолда Байденнинг март ойидаги интервьюсини эслатиб ўтди. Байден ABC журналистининг  “Россия президентини қотил деб биласизми” деган саволига ижобий жавоб берган эди.

“Қотил” ҳақидаги саволга жавобан Путин кулиб шундай деди: “Эшитинг, мен ишлаган давримда ҳар хил баҳоналар, сабаблар, турли хил калибрли қуроллар орқали шафқатсиз ҳужумлар билан ҳар томондан ва турли ҳудудлардан ҳужумларга ўрганиб қолганман, шундай экан, буларнинг қай бири мени ажаблантириши керак?”

NBC News журналисти Россияда сўнгги йилларда ўлдирилган таниқли одамлардан Сергей Магнитский, Анна Политковская, Борис Немцов, Михаил Лесинларнинг исмларини санаб ўтди. “Мен қўполлашишни истамайман, лекин бу қандайдир кўнгилни айнитувчи савол бўлди”, — деди Путин унга.

“Биз ушбу ҳаракатларни содир этган жиноятчиларни топдик, уларнинг баъзилари қамоқхонада ва биз бу йўналишда ишлашни давом эттиришга тайёрмиз”, — таъкидлади Россия Президенти.

Путин Қўшма Штатларда ғалати шароитда вафот этган собиқ Матбуот ва радиоэшиттириш вазири Михаил Лесинни таъкидлаб, уни ўзи ёқтирган муносиб инсон деб атади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *