Англия терма жамоаси ҳар хил даврларни бошдан кечирган. Лекин ушбу жамоада доим иқтидорлар ва тажрибали футболчилар бўлган.

Англия терма жамоаси охирги бор 1966 йил Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Уша пайтдан бери бирор марта ҳам боши узра соврин кўтармади. Кўриб турганингиздек Англия терма жамоаси мухлислари интиқлик билан миллий терма жамоаларидан соврин ютишларини кутишмоқда. Нима сабабдан бундай бўлади ҳеч кимда жавоб йўқ.

Англия терма жамоасида яқин тарихда Майк Овэн, Девид Бекҳем, Жеррирд, Лемпорд ва Руней каби жаҳон даражасидаги юлдузлар ҳаракат қилган, аммо ушбу футболчилар терма жамоаси билан ҳеч қандай соврин юта олмаган, ушбу ҳолат ундан кейинги ва олдинги даврда ҳам давом этиб келмоқда.

Ҳар доим Англиялик футболчилар жаҳоннинг энг зўрлари дея аталадиган юлдузлар қаторида бўлган. Ёшлари ҳам шахсий совринлар ютишда анча ном қозонган, лекин терма жамоага келганида бу футболчиларга нима бўлади ҳамма ҳайрон.

Ушбу жамоада зўр футболчилар бор, лекин бирлик йўқми? Ёки мураббий жамоани руҳлантиролмайдими? Бунга жавоб йўқ.

Ҳозирги Англия терма жамоаси олдингиларидан фарқ қилади. Сабаби ҳозирги жамоа анча ёш футболчилардан ташкил топган. Ҳамма чизиқда деярли энг зўрлари дея аталадиган футболчилар бор.

Терма жамоада ёш футболчилар кўп бўлишига қарамасдан масъулиятни ўз бўйнига ола биладиган футболчилар етарлича. Улар: Маунт, Фонден, Решфорд, Беллингҳем, Санчо ва бошқа яна кўплаб футболчиларни келтириш мумкин. Англиялик мухлислар ушбу футболчиларга умид боғлаб EURO-2020ни кузатишади.

Англия терма жамоаси EURO-2020да “Д” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, Шотландия, Хорватия ва Чехия терма жамоалари билан кураш олиб боради. Ушбу гуруҳда инглизлар сўзсиз фаворит, лекин қолган жамоалар ҳам бекорга EURO-2020да бекорга иштирок этишмаётганликларини исботлашга ҳаракат қилишади.

 

Англия “Д” гуруҳида фаворит бўлишига қарамасдан гуруҳдан чиқиш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилиши керак. Сабаби инглизларга 2018 йил Россияда ўтган жаҳон чемпионатида финалга қадар етиб бора олган Хорватия ва ҳозирда анча ўсишга эришган Чехия терма жамоалари рақиблик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *