Сирдарё вилояти Ховос туманида фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарларнинг кирдикорлари фош бўлди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича,Ховос туманида яшовчи фуқаро О.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, 3 нафар фуқарони ўзларининг Гулистон давлат университетида ишловчи “Ш.”исмли таниши орқали университетнинг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг 6 минг 400 АҚШ долларини қўлга киритганлиги, бундан ташқари фуқаро З.А.га 3,5 млн сўм ва У.М.га 9,1 млн сўм пулни “контракт тўловлари” учун тўлатиб, уларга талабалар сафига қабул қилинганлиги тўғрисида сохта буйруқларни тақдим этганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган шахс қўлга олинган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *