Европа чемпионати старт олди. Римда бўлиб ўтган очилиш ўйинида Италия терма жамоаси Туркия устидан йирик – 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолган эди. Иккинчи бўлимнинг 53-дақиқасига келиб, Демираль ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 66-дақиқада Иммобиле, 79-дақиқада Инсинье яна биттадан гол уриб, якуний ғалабани таъминлашди.

«А» ГУРУҲИ

ЕВРО-2020. 1-ТУР

ТУРКИЯ – ИТАЛИЯ – 0:3 (0:0)

12 июнь, 00:00. «Стадио Олимпико»

Голлар: 0:1 – 53, автогол Демирал, 0:2 – 66 Иммобиле, 0:3 – 79 Инсинье.

Туркия: Чақир, Челик, Демирал, Сеюнжю, Мераш, Йокушлу (Кахвежи, 65), Караман (Дервишоглу, 76), Язижи (Ундер, 46), Туфан (Айхан, 64), Чалханоглу, Йилмаз.

Италия: Доннарумма, Флоренци (ди Лоренцо, 46), Бонуччи, Кьеллини, Спинаццола, Барелла, Жоржиньо, Локателли (Кристанте, 74), Берарди (Бернардески, 85), Иммобиле (Белотти, 81), Инсинье (Кьеза, 81).

Огоҳлантиришлар: Сеюнжу (88), Дервишоглу (90).

Эслатиб ўтамиз, 2-турда Италия Швейцарияга қарши ўйнаса, Туркия Уельс билан баҳсга киришади. Мазкур ўйинлар 16 июнь кунига белгиланган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *