Бугун, 12 июнь Евро-2020(21)нинг иккинчи кун ўйинлари бўлиб ўтади. Шундай қилиб, куннинг илк ўйини Уэльс ҳамда Швейцария ўртасида бўлади ва баҳс 18:00да старт олади. Мазкур баҳс «UzReport tv» орқали жонли эфирда узатилади.

Куннинг иккинчи ўйини эса Дания ҳамда Финляндия терма жамоалари ўртасида кечади. Ушбу ўйин 21:00га белгиланган ва уни ҳам «UzReport tv» орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин бўлади.

Куннинг сўнгги ва асосий баҳсига эса бироз атрофлича тўхталамиз, унда Россия терма жамоаси гуруҳ босқич 1-тури доирасида Бельгияга қарши баҳс олиб боради. Ўйин тунги соат 00:00да старт олади. Баҳс манзили эса Санкт-Петербург.

БЕЛЬГИЯ ҲАҚИДА (қисқача)

Евро-2020нинг саралаш босқичи Бельгия учун осон саёҳат бўлди. Роберто Мартинес жамоаси Россия, Шотландия, Кипр, Қозоғистон ва Сан-Марино томонидан ҳеч қандай қаршиликка учрамади ва энг кўп очко билан юқори ўринни эгаллади.

Европа чемпионати старти олдидан “қизил иблислар” иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, Греция билан дуранг (1:1) ўйнашди ва Хорватия устидан ғалаба (1:0)га эришди. Кевин де Брюйне русларга қарши баҳсни ўтказиб юбориши аллақачон аниқ бўлиб улгурди. Ундан ташқари Мартинес жароҳатларига ўралашиб қолган анчадан буён ўз ўйинини намойиш эта олмаётган Эден Азарга умид боғламай қўйди.

РОССИЯ ҲАҚИДА (қисқача)

Россия терма жамоаси Евро гуруҳ босқичида унчалик оғир гуруҳга тушмади. Станислав Черчесов жамоаси биринчи ўрин учун курашни фақат Бельгияга ютқазди, аммо ҳеч кимни иккинчи ўринга яқинлаштирмади, ҳатто учинчи ўриндаги Шотландияни 9 очколик фарқ билан ортда қолдирди.

Европа чемпионати старти олдидан ўтказилган ўртоқлик ўйинларида Черчесов таркиб борасида кўплаб экспериментларни қўллаб кўрди. Шунга қарамай, ёмон натижа қайд этилмади. Польша билан ўйинда дуранг (1:1) қайд этилган бўлса, Болгария мағлуб этилди (1:0).

Аммо ёқимсиз хабар турнир старти олдида кузатилди. Коронавирусга учраган Андрей Мостовой ўрнини Москванинг “Динамо” клуби ҳимоячиси Роман Евгеньев эгаллади.

ЭНДИ ЭСА ТАХМИНЛАР

Белгияликлар 2021 йил ўз позицияларини ўзгартиришмади ва анъанавий равишда барча жабҳаларда муваффақиятли ҳаракатларини давом эттиришди. Бугунги кунда “қизил иблислар” бежиз Евронинг фаворити сифатида эътироф этилишмаяпти. Аммо Россия билан ўйинда белгияликлар энг кучли таркибда бу минус.

Кевин де Брюйне ёки бошқача қилиб айтганда, ҳужумнинг бош дирежёри жамоага ёрдам бера олмайди. Ҳозир унинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.

Эден Азар “Реал”даги маъносиз ўйинларига қарамай, миллий терма жамоа учун алоҳида аҳамият касп этадиган жангчи, аммо мушакларидаги муаммо сабаб бугунги ўйинда майдонга тушиши шубҳа остида қолмоқда.

Ушбу икки футболчининг қийматини терма жамоанинг сўнгги ўйинларини кузатган ҳолда англаб олиш қийин эмас. Статистикани кўрсангиз ҳаммаси аён бўлади. Россия терма жамоаси билан икки ўйинда Бельгия 7та гол уришга муваффақ бўлди – буларнинг 4тасини Эден Азар киритган, де Брюйне эса иккита голга ассистентлик қилган. 7та голдан фақатгина биттасида шу икки футболчи иштирок этмай қолишган экан!

Саралаш босқичидаги Бельгияга қарши икки ўйин шубҳасиз, Станислав Черчесов учун рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини билиб олишга етарли бўлди деб ўйлайман. Бугунги баҳсда бельгиялилкар янги сюрпризларни тақдим эта олмаса керак.

Маҳаллий трибуналарнинг қўллаб-қувватлаши, ҳимояда ўйнаш салоҳияти ва рақиб ўйнини яхши билиш бугун руслар учун очко олиш имкониятини олиб бериши мумкин. Шундай қилиб, ўйлайманки, бугунги баҳсда томонлар муроса кўчасини танлаб, дунгга имзо чекишлари мумкин.

ЕВРО-2020. 1-ТУР

« ГУРУҲ

БЕЛГИЯ – РОССИЯ

Россия. 12.06.2021. 23:59

Санкт-Петербург. Стадион. «Газпром Арена»

Бош ҳакам: Матеу Лаос (Испания).

Эфир: UzReport TV

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.