Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида “Nexia” билан тўқнашган “Lacetti” ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йил 11 июнь куни соат 22:30 ларда, Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида ҳайдовчи, 39 ёшли Р.С. бошқарувидаги “Lacetti” русумли ҳамда ҳайдовчи, 59 ёшли М.Ю. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида ” Lacetti ” русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув натижасида “Lacetti” русумли автомобиль йўловчиси, 32 ёшли Н.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, – дейилади хабарда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *