Ўзбекистон Қирғизистоннинг Боткен вилояти Самарқандек  қишлоғи ва Лейлек вилояти Марғун қишлоқларида мактаб қуради. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг Боткен вилояти бўйича матбуот котиби Азатбек Қурбонбеков «Клооп»га сўзлаб берди.

Унинг берган маълумотларига кўра, 7 июнь куни Фарғона вилояти раҳбари Хайрулла Бозоров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иш сафари давомида Боткен вилоятининг Қадамжой шаҳрига ташриф буюрган.

Меҳмонларни Боткен вилояти раҳбари Абдикарим Алимбоев кутиб олган. Учрашув давомида томонлар ўзаро муносабатларни яхшилаш борасида келишиб олдилар.

Ўзбекистон делегацияси Самарқандек ва Марғун қишлоқларидаги аҳоли ҳамда мактаб ўқитувчилари билан учрашув ўтказишди. Шунингдек, келажакдаги янги мактаб қурилиши лойиҳаси билан таништиришди.

«Самарқандек шаҳридаги Соғин Кожобаев мактаб-интернати ёнида 400 ўринли янги мактаб қурилади. Чунки ушбу муассаса 1951 йилда ҳашар усули билан қурилган ва ҳозирда эскириб қолган. Marg'un қишлоғидаги М.Баетов номидаги ўрта мактаб ҳам таъмирга муҳтож, чунки бино анча эски. У ерда 300 ўринли янги мактаб қурилади», — дейди Курбанбеков.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг кўмаги билан Қадамжой вилоятида 200 ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилган эди. Қадамжой вилояти ҳудудий касалхонаси зонасида енгил конструкциялар биноси қурилган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *