Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Сардоба туманида ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сайёр қабул бўлиб ўтди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда ёшларга давлатимиз томонидан қаратилаётган эътибор ва берилаётган кенг имкониятлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Учрашувда ёшларнинг мурожаатлари тингланиб, муаммоларини ҳал қилиш ва уларга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Қабулда иштирок этган 70 нафар ёшлардан 12та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларни 2таси жойида қаноатлантирилди ҳамда 10тасининг ижроси назоратга олинди.

Хусусан, фуқаро Э.М.нинг ўзини ўзи банд қилиш учун ранг пуркагич мосламаси ва Сардоба туман Болалар ўсмирлар спорт мактаби миллий кураш бўйича мураббийи О.Х.нинг кураш гилами олишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан жойида қаноатлантирилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *