Бугун “Юнусобод” аренада катта бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев танзаниялик Салиму Женго билан кураш олиб борди. Ҳамма бокс мухлислари кутгандек Шоҳжаҳон Эргашев катта устунликка эга бўлди ва биринчи раунддаёқ техник нокаут билан ғалабага эришди.

Кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида Салиму Женго: “мен саволларга жавоб бермайман, ҳаммасини эртага жангда ҳал қиламан”, – деган эди, аммо ўзбек ўғлони биринчи бор профессионал боксдаги жангини ватанида ўтказган бўлса-да, жуда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *