Афғонистон  пандемиянинг учинчи тўлқини кузатилиши муносабати билан, Афғонистон ҳукумати халқаро жамоатчиликка мурожаат қилиб, қийин ҳолатдан чиқиш бўйича кўмак сўради.

Ушбу мурожаатга биринчи бўлиб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эътибор қаратди ва Афғонистон томонига аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга зарур бўлган инсонпарварлик юкларини юбориш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда ТИВ хабар бермоқда.

Шу муносабат билан бугун, 2021 йилнинг 11 июнь куни Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрида афғон томонига кислород баллонларидан иборат 1000 дона гуманитар юкни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Балх вилояти губернатори Фарҳод Азимий ва Вилоят кенгаши раиси Муҳаммад Хадид сўзга чиқиб, Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган ёрдам Афғонистон халқига чинакам биродарлик муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ўз нутқида озиқ-овқат ва дори-дармонлар Афғонистонга пандемияга қарамай узлуксиз равишда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси орқали етказиб берилаётганлигини айтди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *