Чеченистон халқ артисти, хонанда Санжай Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқҳўжаевга мурожаат йўллади.

Хонанда Тошкент шаҳридаги кўчалар аҳлатлар билан тўлиб кетгани юзасидан видео орқали мурожаатини йўллади.

“Ҳурматли ва муҳтарам Жаноб президент, Шавкат Миромонович!!!
ва Тошкент шаҳар Ҳокими Жаҳонгир Обидович !!! Илтимос сизлардан, Тошкент шаҳри, пойтахтимизни шу аҳволда қолдирмайлик !!(( Бунақада бир йилга бормай, Ҳиндистондан баттар аҳволга тушиб коламиз-ку ! Иложи борича тарқатинглар, керакли одамларга етиб борсин!!!» – деб ёзиб қолдирди Санжай ўзининг “Instagram” саҳифасида.

Аввалроқ, хонанда Санжай пойтахт кўчаларида ҳашар ишларини ташкил қилиб, ободонлаштириш ишларини амалга оширган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *