Шаҳрисабз тумани “Тошбулоқ” МФЙда яшовчи Б.С. молхонасига кирди-ю, ҳуши бошидан учди. Чунки қўрада қўйлар йўқ эди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фуқаро ташқарига чиқиб кетганмикан деган илинжда атроф-теваракдан излаб, суриштириб тополмагач, туман ИИБга ариза берди. Ҳар бирининг бозор баҳоси 1500000 сўмдан бўлган 8 бош қўйни топиш бўйича тезкор ходимлар ишга киришди.

Изқуварларнинг қўйларни топиш юзасидан олиб борган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирликни “Чуқун” МФЙда яшовчи Ж.Б. содир этгани маълум бўлди. Ундан 2 бош қўй ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *