Тошкент вилоятидаги мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, бугун, 11-июн куни соат 14:43да Юқоричирчиқ тумани “Маърифат” МФЙ, Баҳор кўчасида жойлашган “EKO OIL PRODUKT” МЧЖ мой ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлган.

Бунинг оқибатида бинонинг тахминан 60 кв.м. майдонига зарар етган. Мазкур ҳолат  юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб боргани маълум қилинган.

Қутқарувчиларнинг олиб борган тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди,дейилади хабарда.

Ҳодисадан тан жароҳати олганлар бўлмаган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *