10 июнь куни Микаэла Мередит АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги миссиясининг биринчи директори сифатида ўз вазифасини бошлади. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги эльчихонаси хабар бермоқда.

Ривожланиш соҳасида қарийб 30 йиллик тажрибага эга Микаэла Мередит ушбу лавозимга тайинланишидан олдин 2018 йилдан 2021 йилгача USAIDнинг Албаниядаги вакили ва 2015 йилдан 2018 йилгача Озарбайжонда USAID Миссиясининг директори лавозимларида фаолият юритган.

Бундан ташқари, у Яман, Нигерия, Конго Демократик Республикаси ва Вашингтонда (АҚШ) турли лавозимларида ишлаб келган. АҚШнинг Нью-Йоркдаги Колумбия Университети Халқаро алоқалар мактабининг магистр даражасига эга.

USAIDнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги мамлакат мустақилликка эришганидан кўп ўтмай бошланди. 1992 йилдан бери Америка халқи USAID орқали гуллаб-яшнаётган Ўзбекистоннинг ривожланишини қўллаб-қувватловчи дастурларга 500 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *