Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонни қабул қилиш мақсади, унда белгиланаётган янги тартиблар бўйича ОАВ ва жамоатчилик вакилларини хабардор қилиш мақсадида 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш – долзарба вазифа” мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Адлия вазирилиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар ҳамда ОАВ ходимлари, блогерлар иштирок этишди. Очиқ мулоқотда таъкидланишича мазкур тарахий Президент фармонида ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтиришга оид бир қатор янги тартиблар белгиланди.

Биринчидан, ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда. Яъни, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиёти тўлиқ тугатилмоқда, бунда хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқини қолдириш назарда тутилди.

Иккинчидан, ноқишлоқ ерларни шаффоф ажратиш мақсадида қуйидаги тартиблар белгиланди:

 ҳоким қарори асосида ерларни тўғридан тўғри ва текинга бериш амалиётини бутунлай бекор қилиш;

– Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахсларига – хусусий мулк қилиб сотиш, хусусийлаштириш мумкин бўлмаган ерларни ҳамда хорижий шахсларга – ижара ҳуқуқини электрон аукционда сотиш;

– айрим тоифадаги шахсларга (ҳарбийлар, кам таъминланган оилалар, турар жойи бузилишга тушганлар) ерларни тўғридан тўғри ва бепул бериш ўрнига аукциондан ер сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш;

– жисмоний ва юридик шахслар ихтиёрида бўлган ерларни ҳақ эвазига хусусийлаштириш;

– энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали камида 10 млн. АҚШ доллари миқдоридаги йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига Ҳукумат қарори билан ижарага ер бериш (бунда инвестор лойиҳа суммасининг камида 10 фоизини олдиндан депозитга қўйиши лозимлиги) назарда тутилмоқда.

Учинчидан, қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда янги тартиб жорий этилди. Хусусан:

– ерни барча фуқаро ва ташкилотларга очиқ танлов асосида бериш (амалда МЧЖ, деҳқон хўжаликларига танловсиз берилади);

– танловсиз ер бериш фақат Ҳукумат қарори асосида қуйидаги ҳолларда амалга оширилади;

 энг яхши таклифни танлаш (“swiss challenge”) орқали аниқланган йирик инвестиция лойиҳаси ташаббускорига – лойиҳа қиймати камида 10 млн. АҚШ доллар бўлганда ва олдиндан камида 10 фоизини депозитга қўйганда (бунда чет элликларга ижара муддати 25 йилдан ошмаслиги лозимлиги белгиланмоқда);

– боғдорчилик, полизчилик ва узумчилик ширкатлари тузиш, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги юритиш учун ер бериш тартибини бекор қилиш;

– янги ажратиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони ўлчами ва ижара муддатини бугунги кун талаблари асосида белгилаш кўзда тутилган.

 Эндиликда мазкур қарорга асосан Жорий йилнинг 1 август санасидан бошлаб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари иштирок эта оладиган, натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқланадиган очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади.

Бўш турган ер участкаси электрон платформага жойлаштирилиб, балл бонитети, ихтисослиги, сув таъминоти ва бошқа масалалар акс эттирилади. Танловда иштирок этиш учун талабгор тегишли хужжатларни электрон кўринишда платформага жойлаштиради ва очиқ электрон танлов асосида ғолиб автоматик равишда аниқланади (35 кун) ҳамда ер ижара шартномаси электрон тизимда автоматик тарзда расмийлаштирилади.

Ҳозирги кунда Республикамизда 103 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, жорий йилда 3 млн 148 минг гектар асосий ер майдонида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирмоқда. Амалда ушбу ердан фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишида маълум бўшлиқлар мавжуд, жумладан бугунгача амалда бўлган тизим фойдаланишдаги ерларни бошқа шахсларга ўтказиш учун қулай шароит яратган. Шу сабабли, барча ҳолатларда фақат бўш турган ва белгиланган тартибда захирага олинган ер участкларини ажратиш ерга бўлган ҳуқуқни ишончли химоя қилишга асос бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси 2021 йил 1 августдан бошлаб, истисно тариқасида, фақат қуйидаги ҳолларда ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришга ҳақли:

қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига–Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига асосан ҳамда агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифига асосан.

Шу сабабли, мазкур Фармонга мувофиқ бундан буён ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахсларга агрокластерларни танлаш учун ер майдонлари ажратилади. Айнан шу орқали талабгор ўзининг агрокластер ташкил этиш учун етарли даражада молиявий имкониятга эга эканлигини кўрсатиб беради.

Сир эмаски бугунги кунда, ер ажратиш соҳасида жуда кўп қонун бузилиши ҳолатлари мавжуд.

Маълумот учун: йил бошидан буён Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ер муносабатлари доирасида йўлланган 267 та мурожаатнинг 251 тасида ёки 94 фоизида айнан ер ажратиш масаласи юзасидан норозилик баён этилган.

Қонунчилик ҳужжатларида ушбу Фармонда белгиланганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратишни назарда тутувчи барча тартиблар, имтиёз ва истиснолар 2021 йил 1 августдан тўлиқ бекор қилиниб, давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ёки бошқача тарзда имтиёз ва истиснолар белгилаш ташаббуси билан чиқиш тақиқланмоқда.

Мамлактимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари юқори салоҳиятга эга, шу жумладан кооперация усулида ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали айнан деҳқон хўжаликларида халқаро стандартларга мувофиқ органик (экологик тоза) маҳсулотлар етиштириш имконияти жуда юқори. Жумладан, 2020 йилда етиштирилган деқончилик маҳсулотларининг 44,1 фоизи ва чорвачилик маҳсулотларининг 91,4 фоиз маҳсулот етиштириш деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари улушига тўғри келган. Шу сабабдан ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликлари улушини ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш зарурлиги белгиланган.

Ушбу Фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб яъни жорий йилнинг 8 июнь санасидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур Фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилди.

 1995 – 2020 йиллар давомида Экин ерларининг ўзгариши таҳлил қилинганда, ҳар 5 йилда экин ерлар майдони 19,3 минг гектарга камайиши кузатилган. Шу сабабдан ҳам, Фармон билан Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ташкил этилиб, унга ишчи органи сифатида Бош прокуратура ва ўринбосари этиб Бош вазир ўринбосари белгиланди. Шунингдек, Кенгашнинг асосий вазифалари сифатида қонунчилик ҳужжатларини қўллашда вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, энг аввало қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза қилиш бўйича мажбуриятлар юклатилди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *