TikTok’да Shohjahon_abdu (Абдувоҳидов Шоҳжаҳон) исми билан танилган машҳур самарқандлик тиктокер давлат органларини шанига путур етказувчи гапларни айтгани учун қамоққа олинди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 7 июнь кунида тиктокер “ментлар қанчалик кўп бўлмасин кўчани барибир хулиган боллар рулить қилади” деб видео олиб, ўзининг TikTok платформасида эълон қилган, бироқ Шоҳжаҳоннинг айтишича, у бу видеонинг маносига унчалик тушунмаган ва TikTok’да “тренд” бўлгани учун чиқарган.

Мен икки йилдан бери блогерлик билан шуғулланаман, кўчага телефон тузатиш учун чиққан эдик ва йўл-йўлакай видео олишишга қарор қилдик. Мақсадимиз “типа кўчинский” болларни тақлид қилиш мақсадида видео чиқарганмиз, лекин биз ўзимиз билмаган ҳолатда “мент” сўзини ишлатганмиз.

ИИБ ходимларини қандай ишлашлашларидан хабарим бор, кўп давлатларда уруш бўляпти, аммо бизнинг давлатимизда барча имкониятлар бор ва энг асосийси тинч. Қилган ишимдан пушаймонман”, – деди самарқандлик тиктокер.

Тиктокернинг иши Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилди ва суд Шоҳжаҳон Абдувоҳидовни қилган иши учун 7 сутка қамоқ жазосини тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9-13 ёшлар атрофидаги болалар итни осиб ўлдиришганди. Шунингдек, “Мотамсаро она” ҳайкалига ҳурматсизлик қилган тиктокер 15 суткага қамалган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *