Марказий Банк 13та банкка нисбатан жарима санкцияларини эълон қилди. Бу ҳақида sof.uz хабар бермоқда.

Марказий банк ҳудудлардаги банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш, пластик карталари мавжуд фуқароларда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш натижаларига кўра, 13 та банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бунга сабаб — банк карталари орқали тўловларни рад этиш ва терминаллар йўқлиги, пластик карталардан нақд пул ечиб олиш имконияти чекланаётганлиги.

Қуйида банклар рўйхати:

  1. «Агробанк»
  2. «Халқ банки»
  3. «Микрокредитбанк»
  4. «Миллий банк»
  5. «Ўзсаноатқурилишбанк»
  6. «Ипотека-банк»
  7. «Ҳамкорбанк»
  8. «Қишлоқ қурилиш банк»
  9. «Алоқабанк»
  10. «Туронбанк»
  11. «Савдогарбанк»
  12. «Ипак йўли банки»
  13. «Инфинбанк»

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Марказий банк бу турдаги санкцияларни 15 та тижорат банкларига нисбатан эълон қилган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *