Кеча Чилонзорда бўлиб ўтган даҳшатли авария ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси матбуот хизмати бу ҳақида расмий маълумотни тақдим этди.

“Жорий йилнинг 10 июнь куни соат 22:00ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Ф.Э. “Lacetti” русумли автомобилни бошқараётиб ўзидан олдинда, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган А.Т. бошқарувидаги “Mercedes-Benz” русумли юк автомобилининг орқа томонига урилиб ЙТҲ содир этган.

Натижада, “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси Ф.Э. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз” – дейилади бошқарма баёнотида.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *