«Шукрона» сериалида овозини баланд қилиб гапирадиган қайнона ролини ижро этган Гулнора Толипова режиссёр томонидан катта пул эвазига уятсиз фильмга тушиш таклифи берилгани ҳақида гапирди.

«Фамилиясини айтмайман, мени кўрса хафа бўлиб қолади. 2014 йил ёки 2015 йилда эди, бир   телефон қилиб, офисига чақирди. «Опа сизни Қозоғистонга чақиришяпти, мен сизни тавсия қилдим». Қандай роль дедим? «Мамароза»ни ролини ўйнаб берасиз деди», майли дедим. «Лекин, қандай ўйнайсиз биласизми? Ички кийимда ўйнашингиз билан ётасиз деди». Шундай қарадимда, сиз ўзбекмисиз ёки русмисиз? Қайси юзингиз билан менга бундай гапларни айтяпсиз дедим. «Қўрқманг буни Youtube да кўрсатади деди».  Инсон  бутун дунё кўрадами? Мен аҳмоқ эмасман дедим. Оч қолсам ҳам, кўчада тиланчилик қилсам ҳам, бундай ёмон ролларни ўйнамайман дедим. Ўша болани ким эканлигини айтмайман, лекин таниқли режиссёрлардан бири ҳисобланади. Бу гап билан ҳамма режиссёрларни ёмон демоқчи эмасман» – Гулнора Толипова.

Маълумот учун, Гулнора Толипова 1974 йил 10 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Айни вақтда, актриса фильмларда салбий роллари билан барчанинг эътиборига тушган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *