Яқинда озодликка чиққан хонанда Жасур Умиров Шаҳзода Мўминовага уйланди. Бу ҳақда “Zamon.uz” хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, ушбу тўй маросими Жасур Умиров қамоқхонада жазо муддатини ўтаётган вақтда бўлиб ўтган. Ҳозирги вақтда Жасур Умиров Шаҳзода Мўминова билан биргаликда яшаётгани айтилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 10 июнь куни хонанда Жасур Умиров қамоқдан чиқди. Умировга тайинланган “озодликдан маҳрум қилиш” жазоси “озодликдан чеклаш” жазосига ўзгартирилган.

Эслатиб ўтамиз,  2021 йилнинг 2 февраль куни жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судида бўлиб ўтган суд мажлисида Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *