Ижарадаги автомашинани сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди. 2020 йилнинг ёз фаслида М.Қ. таниши А.О.нинг ишончига кириб, вақтинча фойдаланиб сўнг қайтариб бериш шарти билан нарҳи 11.000.000 сўмлик “ВАЗ 2107” русумли автомашинасини ижарага олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *