Интернетда эълон қилинган “Янгибозорда вояга етмаган қизнинг номусига тегилган. Тергов 6 ойдан бери тугатилмаяпти” сарлавҳали мақоласи юзасидан Хоразм вилояти Ички Ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

2021 йилнинг 10 июнь куни интернетдаги Kun.uz электрон нашрида “Янгибозорда вояга етмаган қизнинг номусига тегилган. Тергов 6 ойдан бери тугатилмаяпти” номли сарлавҳа остида эълон қилинган мақола Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва мақолада қайд этилган ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда Янгибозор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2021 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноят иши юзасидан ҳозирги кунга қадар дастлабки терговнинг давом этаётганлигига, ишнинг мураккаблиги ва долзарблиги боис ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, бир қанча тергов ҳаракатларини ўтказиш билан боғлиқ тергов зарурати туғилаётганлиги, тергов жараёнида бир қанча шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кўзда тутилганлиги, иш юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиниши (шахснинг айблилик ёки айбсизлик масаласини ҳал қилиш) ҳамда терговни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш зарурати сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, жабрланувчига нисбатан ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаларидаги ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида, тергов органи томонидан тегишли тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жиозки, мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давомида белгиланган муддатларда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *