Жорий йилнинг 7 июнь куни Фуқаролар мурожаатларини ўрганаётган Effect.uz журналистлари Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Раҳим Собировичнинг ўғли томонидан Андижонда калтакланди.

Ўша куни сайт мухбири Аброр Эшонхонов ўзига ва қолган ходимларга нисбатан таъқиб ҳамда босим ўтказилаётганлиги ҳақида тезкорлик билан видеомурожаат йўллади.  Ҳатто  ходимларга турли даражада тан жароҳати етказилиб, бир журналистнинг телефони синдириб ташланган.

Effect.uz нашри ИИВ, ДХХ, Миллий Гвардия, Бош прокуратура ва бошқа органлардан ушбу ҳолат ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини ва ўша дамларда Андижонда бўлиб турган  журналистлар хавфсизлигини таъминлашни сўраганди.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тезда ўз муносабатини билдириб, иш Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётганлигини ҳамда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланишини маълум қилди.

Калтакланган мухбирлар Наманган вилоятидаги шошилинч тез-тиббий ёрдам амалий марказига олиб кетилди. Уларга бир нечта ташхислар қўйилиб, зарур муолажалар белгиланди. Буни қарангки, журналистларнинг муолажа олаётганлигини эшитган Андижон шаҳар халқ депутатлари кенгаши котибияти мудири Раҳим Собирович ҳам журналистлар томонидан “маданий ҳақорат” қилинганлиги туфайли қон босими ошганлиги учун шифохонага  ётганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолатга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев  YouTube ижтимоий тармоғидаги жонли эфирда ўз муносабатини билдириб, жумладан қуйидагиларни гапирди:

“Рўй-рост ҳаммаси видеоларда кўриниб турибди-ку, унга кўз юмиш кулгули бўлса керак. Энг қизиғи, бир интервьюни кўрдим, ўша ерда Андижон шаҳар кенгашининг котибият мудири шифохонага ётиб олибди.

Нима эмиш, маданий йўл билан ҳақорат қилиниши оқибатида давленияси кўтарилибди. Мен тушунмадим, ҳақоратнинг маданий йўли борлигини билмас эканман. Тўғриси, янги термин бўлди. Мазза қилиб кулдим.  Энди одам, қўпол қилиб айтганда эркак бўлиши керак-да. 

Мард бўлиб урдингларми, энди  жавобини бериш лозим. Ёки қўл кўтариш керак эмас эди. Қўл кўтариб олиб “қон босимим ошди, бало-баттар. Тавба қилдим. Қилар ишни қилгандан кейин бўлди-да, чидаш керак. Фарзанди келиб уриб кетди.  Энди журналистларнинг устидан айбни босиб чиқармаса бўлди деб турибман!” – дейди Кушербаев.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.